МЮ ҳимоячиси сафдан чиқди
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Люк Шоу жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 23 ёшли футболчи кеча “Ньюкасл”га қарши баҳсда кучли зарбани қабул қилиб олган ва ўйиндан сўнг шифокорларга ўзини ноқулай ҳис қилаётганини айтган. Хабарларга қараганда Шоу катта эҳтимол билан Англия терма жамоасининг яқинлашиб келаётган Хорватия ва Испанияга қарши баҳсини ўтказиб юборади.