МЮ ҳимоячиси терма жамоада жароҳат олиб, сафдан чиққани маълум бўлди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Диогу Далот мушаклардаги ноқулайлик сабабли Португалия терма жамоаси таркибидан чиқарилди. Бу ҳақда Португалия футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Унинг ўрнига "Лацио" футболчиси Нуну Тавареш терма жамоага чақирилди.

Эслатиб ўтамиз, 6 сентябрь куни Португалия жамоаси ЖЧ–2026 саралаш баҳсида сафарда Арманистонга қарши майдонга тушади.

"Манчестер Юнайтед" эса Манчестер дербисида иштирок этади. Далотнинг қачон сафга қайтиши ҳали ҳамон номаълум

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!