МЮ ҳимоячиси янги мавсумни "Лион"да бошлаши мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Эрик Байи фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

L`Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли ивуарлик футболчи “Лион”нинг асосий трансфер нишонига айланган. Улар Байи орқали ўзларининг ҳимоя марказларини кучайтиришни мақсад қилишмоқда.

Бу борада яна бир даъвогар “Арсенал” ҳисобланади. “Канонирлар” Байи учун манкуанликларга 23 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Байи жорий мавсум МЮ сафида жами 17та ўйинда иштирок этди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!