“МЮ” ҳимоячисига 4та жамоадан таклиф бор

“Манчестер Юнайтед” клуби вингери Эшли Янг тез орада манкуанликлар сафини тарк этиши мумкин. ESPN нашрининг хабарига кўра, 31 ёшли англиялик футболчи фаолиятини давом эттириши учун бир нечта таклифлар мавжуд.

Ҳусусан, Янгнинг ҳизматларига "Эвертон", "Вест Бромвич", "Уотфорд" ва "Суонси" каби премьер-лиганинг бошқа жамоалари жиддий қизиқиш билдирган. Бироқ, футболчи қайси жамоага ўтиши номаълум.

Маълумот учун, Янг ушбу мавсум “МЮ” сафида барча мусобақаларда жами 7та учрашувда майдонга тушган ҳолос. Унинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!