
МЮ ҳужумчиси мухлисларга қандай ваъда берди?
"Манчестер Юнайтед" вингери Амад Диалло Европа Лигаси финалидаги мағлубиятдан сўнг жамоа мухлисларига мурожаат қилди.
Чемпионни аниқлаб берувчи учрашувда "қизил иблислар" Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоасига минимал 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
- "Тоттенхэм"ни табриклайман. "Манчестер Юнайтед" мухлисларидан узр сўрайман, лекин жамоамиз бутун кучи билан ўйнаганини ҳеч ким инкор эта олмайди. Ваъда бераманки, бундай мавсум бошқа такрорланмайди. Қўллаб-қувватлаганлари учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман, шунча вақт биз билан бўлганингиз учун раҳмат, - дея Диалло ижтимоий тармоқларда изоҳ қолдирди.
Маълумот учун, АПЛнинг сўнгги тури олдидан "қизил иблислар" 39 очко билан жадвалда 16-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар