МЮ ҳужумчиси Харри Кейн йўлини тўсмоқда

Manchester Evening News нашри хабарига кўра, Одион Игало "Манчестер Юнайтед"ни Харри Кейн трансферидан воз кечишга мажбур қилиши мумкин.

Манба маълумотига кўра, Одионнинг кўрсатаётган ўйини "қизил иблислар" мураббийлар штабини қониқтирадиган бўлса, унда МЮ 150 миллион еврога баҳоланаётган англиялик футболчининг трансферини амалга оширмайди.

Эслатиб ўтамиз, "Шанхай Шенхуа"дан мавсум якунигача ижарага олган 30 ёшли футболчи клуб сафида 8 ўйинда 4 та гол киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)