МЮ икки футболчисига чиқиш эшигини кўрсатди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" жамоанинг икки футболчиси хизматидан бошқа фойдаланмаслиги маълум бўлди. Булар Каземиро ва Жейдон Санчо. Улар ёзда клубни тарк этади.

Tecno

"The Sun" нашри берган маълумотга кўра, "қизил иблислар" мазкур ўйинчилар билан шартномани узайтирмасликка қарор қилган. Мураббийлар штаби узоқ муддатли режаларда уларни кераксиз, деб ҳисоблайди. 

Ҳозирда Санчога Дортмунднинг "Боруссия" клуби ва Туркиянинг бир қатор етакчи жамоалари алоқага чиққани айтилмоқда. Бразилиялик ярим ҳимоячи эса ўз фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, АПЛни 13-турида Рубен Аморим шогирдлари ўз уйидан "Эвертон" қарши майдонга чиқади.  Бу жамоалар ўртасидаги учрашув 25 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!