МЮ
Ads

Миланнинг "Интер" клуби ҳамон "Манчестер Юнайтед" билан бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукакунинг трансфери масаласида музокараларни давом эттирмоқда.

ESPN тарқатган хабарга қараганда “қизил иблислар” 26 ёшли футболчини 85 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Қайд этиш лозимки, МЮ 2017 йил уни “Эвертон”дан деярли 90 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Лукакуни шахсан “Интер”нинг бўлажак бош мураббийи Антонио Конте жамоада кўрмоқчи.

Маълумот учун, Лукаку ўтган мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 45та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.