МЮ жаҳон чемпионларини икки бор ранжитган Вегхорстни ўз сафига қўшиб олди

"Фенербахче" сафида тўп тепадиган, трансфер ҳуқуқи "Бёрнли"га тегишли бўлган Воут Вегхорст "Манчестер Юнайтед" билан келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

"Қизил иблислар" турк клубига 3 миллион евро тўлайди, сўнг футболчини "Бёрнли"дан ижарага олади. Вегхорст тез орада Манчестерга учиб келади ва тиббий текширувдан ўтади. Шундан сўнг расмий хабар эълон қилинади. 

Маълумот ўрнида, Воут Қатардаги жаҳон чемпионатида Аргентинага қарши баҳсда дубль муаллифи бўлганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!