МЮ Лига Кубогида "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди

Англия Лига Кубоги 1/16 босқичида "Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" билан баҳс олиб борди ва ирода кўрсатиб, ғалабани илиб кетди.

Ўйинни манкунианлар ҳужум билан бошлади. Бироқ ҳисобни 19-дақиқада Муҳаммад Салоҳ очди. 26-дақиқада Мэйсон Гринвуд қанотдан узатилган пасни ўзига тўғрилаб олди ва дарвозага аниқ зарба йўллади. 48-дақиқада Маркус Рэшфорд қарши ҳужумда ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвозани ишғол қилди. 59-дақиқада Муҳаммад Салоҳ яқин масофадан тўпни рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди. 78-дақиқада Бруну Фернандеш жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, жамоасига ғалаба олиб келувчи голни киритди.

Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!