МЮ Лингард билан шартномани узайтирмоқчи

“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Жесси Лингард билан шартномани узайтирмоқчи.

ESNP нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар дастлаб ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан шартномани узайтириб олишгач, кейин Лингардга янги шартнома таклиф қилишади. Ҳозирча 26 ёшли англиялик футболчи билан бу борада музокаралар бошланмаган.

Маълумот учун, Лингард ўтган мавсум МЮ сафида жами 38та баҳсда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!