МЮ "Лион" форвардига 50 млн евро таклиф қилмоқчи!
"Лион" ҳужумчиси Мусса Дембеле "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлари доирасига кирди.
Англия клуби 23 ёшли футболчини Франция кубоги доирасида "Нант" (4:3) га қарши кечган учрашувда кузатган. Ушбу баҳсда Дембеле ўз ҳисобига гол ҳам ёздириб қўйишга эришди.
МЮ футболчи учун бошланишига 50 млн евро ва қўшимча бонусларни таклиф қилмоқчи.
Инглизларнинг қизиқишига Маркус Рэшфорд жароҳат олгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле 2018 йилдан буён "Лион" шарафини ҳимоя қилиб келади. Лига 1 нинг жорий мавсумида 19 та беллашув ўтказиб, 11 та гол уришга эришди.
Фикрлар