МЮ Лукакуни "Интер"га сотишга рози бўлди
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ҳужумчи Ромелу Лукакуни сотишга тайёр эканлигини маълум қилди. Goal.сom нашри тарқатган хабарга кўра, улар 26 ёшли ҳужумчини келгуси мавсум учун таркибга киритиш ниятида эмаслар ва унинг трансфери борасида "Интер" билан музокаралар бошланган.
"Неррадзуррилар" Лукаку билан беш йиллик шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Маълумот учун, Ромелу жорий йилги мавсумда "қизил иблислар" сафида 42 баҳсда майдонга тушиб, 14 та тўп киритишга эришди.
Фикрлар