МЮ Лукакунинг трансфери бўйича "Интер"га 2 та шарт қўйди
"Манчестер Юнайтед" ва "Интер" клублари ҳамон бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукакунинг трансфери борасида музокараларни давом эттиришмоқда.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” айни дамда ушбу трансфер юзасидан “нерадзуррилар”га 2 та шарт қўйишмоқда.
Биринчиси, “Интер” Лукакуни 8 августга қадар, яъни АПЛда трансфер ойнаси ёпилгунича. Иккинчиси, унинг учун 100 млн евро тўлаши керак.
Ушбу талаблар катта эҳтимол билан миланликларга маъқул келмайди ва улар бу борада бошқа вариантларни қидиришлари кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Интер” Лукаку ўрнига Жеко номзодига тўхталгани ҳақида хабарлар ҳам тарқалганди.
Фикрлар