“МЮ” Мемфис Депайни “Лион” сотгиси келмади

 

"Манчестер Юнайтед" жамоаси раҳбарияти ҳужумчи Мемфис Депайни "Лион"га сотигси келмади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, “Лион” 22 ёшли футболчи учун 13 миллион фунт таклиф қилган. Бироқ "МЮ" бу таклифни рад этди, чунки ўз вақтида голландиялик футболчи учун бундан катта сумма тўлаганди.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам Депайга "Милан" ва "Ницца"дан қизиқиш борлиги маълум қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!