МЮ Милинкович-Савичнинг трансфери бўйича музокараларни бошлади

"Манчестер Юнайтед" сербиялик ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савичнинг трансфери бўйича "Лацио" билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра римликлар спорт директори “қизил иблислар” билан ушбу трансфер масаласини мухокама қилиш учун Англияга учиб келган. Айтиш керакки, Милинкович-Савич МЮдан кетиши кутилаётган Поль Погбага муносиб ўринбосар сифатида қаралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Милинкович-Савичга ПСЖдан ҳам жиддий қизиқишлар бўлган эди. Бироқ, якунда “Лацио” сўраган 80 миллион евро парижликлар учун қимматлик қилди ва улар трансфердан воз кечишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!