МЮ мухлислари учун нохуш хабар: Онана ва Рэшфорд терма жамоада жароҳат олиб, ўйинни эрта якунлашди

"Манчестер Юнайтед" клуби ФИФА кунлари бошланган бир вақтда яна муаммоларга дуч келмоқда. Кеча жамоанинг бир йўла икки футболчиси жароҳат олгани маълум бўлди. 

Англия терма жамоаси аъзоси Маркус Рэшфорд Мальтага қарши ўйинни охиригача ўтказа олмади. У баҳснинг иккинчи таймида шериги Трент Александр-Арнольд билан тўқнашиб кетди ва 61-дақиқада захирага олинди. 

Камерун термаси таркибида эса Андре Онана жароҳат олди ва 81-дақиқада дарвозадаги ўрнини жамоадошига бўшатиб берди. Ҳозирча икки футболчининг жароҳати қанчалик жиддий ва улар қачон сафга қайтиши номаълум бўлиб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" кейинги ўйинини "Эвертон"га қарши ўтказади. Беллашув 26 ноябрь куни 21:30 да старт олиши режалаштирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!