МЮ "Наполи"нинг бирданига 2 та ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби "Наполи" ҳимоячиси Жованни Ди Лоренцони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “қизил иблислар” 26 ёшли футболчини мавсумлар оралиғида сотиб олишмоқчи ва бу борада улар аллақачон Жованнининг агенти билан музокараларни бошлаб юборишган.

Жованни Ди Лоренцо жорий мавсум “Наполи”да 35 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Шунингдек, МЮ "Наполи"нинг сенегаллик ҳимоячиси Калиду Кулибалини харид қилмоқчилиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган. Ушбу трансфер 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!