«МЮ» «Ньюкасл» рад этгандан сўнг Холл вакиллари билан суҳбат ўтказди
«Ньюкасл» раҳбарияти Льюис Холл ва унинг вакилларига футболчи сотувга қўйилмаслигини аниқ билдириб, «Манчестер Юнайтед»дан ташқари бошқа клублар эҳтимолий қизиқишига ҳам олдиндан нуқта қўйди.
«Манчестер Юнайтед» 21 ёшли Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишга уринган, бироқ «сороклар» раҳбарияти бу таклифни рад этган.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Льюис Холлнинг трансфери масаласи ёпилган, «Ньюкасл» уни сотиш бўйича ҳеч қандай вариантни кўриб чиқмайди. Клубда ёш футболчи жамоанинг асосий, муҳим фигураларидан бири сифатида кўрилмоқда.
Ярим ҳимоячининг бозор қиймати тахминан 40 миллион еврони ташкил этади. Унинг «Ньюкасл» билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар