МЮ орзуси сари яна бир қадам ташлади

“Манчестер Юнайтед” анчадан буён сербиялик марказий ҳимоячи Никола Миленковични олишни орзу қилмоқда. Манчестерликла ёзда 23 ёшли футболчининг ўзи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган эди. Бироқ “Фиорентина” бу трансферни тўсиб қўйди.

Энди Сульшер жамоаси қишки бозор очилиши билан Миленковични трансферини амалга оширишни истамоқда. Футболчининг ўзи кучлироқ жамоага ўтишни истаётгани “Фитрентина”ни трансфер таклифларини қабул қилишга мажбурлаяпти.

Николанинг трансфер суммаси 50-60 миллион еврога баҳоланмоқда. Агар “Фиорентина” ҳимоячини тез орада сотиб юбормаса, Миленковичнинг шартномаси 2022 йилда якунланиши муносабати билан нархи арзонлаб кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!