
МЮ ўз антирекордини такрорлади
Хабарингиз бор "Манчестер Юнайтед" кеча АПЛнинг 17-турида "Ливерпул"га (1:3) имкониятни бой берди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг “қизил иблислар” ҳисобидаги очколар 26талигича қолди. Бу эса клубнинг 28 йил олдин қайд этган тарихдаги энг ёмон натижаси ҳисобланади.
МЮ сўнгги бор 1990/91 йилги мавсумда чемпионатнинг дастлабки 17та турида 26 очко тўплаган эди. Ўшанда манкуанликлар мавсумни 6-поғонада якунлашган.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо шогирдлари ҳам айни дамда 6-ўринни эгаллаб туришибди.
Фикрлар