МЮ Погбани 100 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Аммо...

"Манчестер Юнайтед" клуби франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбанинг трансфер нархи бўйича бир қарорга келди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” 26 ёшли футболчини 100 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Погбага "Реал" ва "Ювентус" клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд. Бироқ, уларнинг ҳеч бири МЮ талаб қилаётган маблағни тўламоқчи эмас.

Шу боис Погбанинг агенти Мино Райола “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти билан гаплашиб, мижозининг трансфер нархини камайтирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!