МЮ Погбани қишда ҳеч қаерга қўйиб юбормайди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ярим ҳимоячи Поль Погбани қишки трансферлар даврида “Ювентус”га қўйиб юбормайди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга қараганда, туринликлар шунга қарамасдан, франциялик футболчини ёзги трансферлар даврида бўлса ҳам, сотиб олишга уриниб кўради.

Погба жорий 2020/2021 мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Бундан аввалроқ, Погбанинг агенти Мино Райола мижозининг “Манчестер Юнайтед”дан кетишига шаъма қилган эди. Унга ПСЖдан ҳам қизиқишлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!