МЮ премьер-лига жамоалари орасида энг сўнгги бўлиб YouTube'да расмий канал очди (видео)

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби YouTube'да ўзининг расмий каналини очди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Эътиборлиси, МЮ АПЛ клублари орасида сўнгги бўлиб дунёнинг энг оммабоп видеохостинги билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Айтиш керакки, жорий мавсум “Юнайтед”нинг YouTube'даги норасмий контенти 843 миллион томошабинни ўзига жалб қила олган. Бу эса премьер-лиганинг ҳар қандай бошқа жамоаси кўрсатгичидан яхшироқ натижа ҳисобланади.