МЮ қачон Сульшер билан тўлақонли шартнома имзолаши маълум бўлди
Уле Гуннар Сульшер "Манчестер Юнайтед" клуби билан қачон тўлақонли шартнома имзолаши маълум бўлди.
The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра томонлар жорий март ойида ФИФА кунлари муносабати билан юзага келадиган танаффус пайтида шартнома имзолашади. Айрим манбааларга кўра унинг МЮдаги йиллик маоши 8,7 млн еврони ташкил этади.
Юқоридаги манбаага кўра норвегиялик мутахассиснинг фаолияти “қизил иблислар” раҳбариятини тўлиқ қаноатлантирмоқда ва шу боис ҳам улар шартнома имзолаш масаласини ёзгача қолдиришдан ҳеч қандай маъно кўришмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Сульшер МЮ бошқарувига 2018 йилнинг 18 декабрь куни келган эди. У жамоада иш бошлагач манкуанликлар АПЛда кучли тўртикка кира олишди ва Чемпионлар лигасида ПСЖни ортда қолдириб чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Фикрлар