МЮ қишда "Лион" ҳужумчисини харид қилишга уриниб кўрмоқчи

Football Insider нашрига кўра, "Манчестер Юнайтед" "Лион" форварди Мусса Дембелени харид қилиш учун шартнома ҳозирламоқда. Ушбу келишув янги йилнинг дастлабки ойидаёқ бўлиши мумкин.

Футболчи учун манкунианликлар 50 миллион евро сарфлашга ҳам тайёрлар. Шунингдек, Дембеле учун "Эвертон" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ливерпулликлар футболчини кузатиш учун Лига 1 баҳсларигаа ташриф ҳам буюуришган.

23 ёшли француз "Лион" таркибида бу мавсумда 8 ўйинда майдонга тушган ва 6 гол муаллифига айланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!