МЮ қишда нечта футболчи сотиб олади?

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер “қизил иблислар”нинг яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаги режалари ҳақида гапириб ўтди.

“Клуб бир ёки икки нафар янги футболчи сотиб олишни режалаштирмоқда. Агар бу амалга ошса, ажойиб бўларди. Агар амалга ошмаса, у ҳолда менинг қўл остимда бўлиб турган футболчилар вазиятни яхшилаш учун максимал даражада ҳаракат қилишлари керак”, - дейди норвегиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Манчестер Юнайтед” қишда “Ювентус”нинг икки футболчиси – Марио Манжукич ва Эмре Жанни ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.