МЮ қишки трансферлар даврида Сульшерга янги футболчи харид қилиши учун қанча пул беради?
Ads

Айни дамда инқироз кўчасига кириб қолган "Манчестер Юнайтед" яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида қанча маблағ сарфлай олиши маълум бўлди.

Берилган маълумотларга қараганда Жозе Моуриньони истехфога чиқарган манкуанликлар раҳбарияти унинг ўрнига келган Уле-Гуннар Сульшерга давралар оралиғида янги футболчи сотиб олиши учун 55 млн евро беради.

Эслатиб ўтамиз, МЮ премьер-лиганинг ўтган 17та тур якунларига кўра мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.