МЮ Рабьога катта маош таклиф қилди
Ads

Get French Football News нашрининг Soccer Link'га таяниб хабар беришича, 24 ёшли хавбек "қизил иблислар" ва "Эвертон" билан музокара ўтказмоқда. Манкунианлар франциялик футболчига йилига 10 млн евро маошни кўзда тутадиган шартнома таклиф қилишга улгурган. Жамоа шунингдек яна 5 млн евро бонус ҳам беришга тайёр. Бироқ футболчининг ўзи бу таклифга жавоб қайтармаган.

Маълумот учун, якунига етган мавсумда Рабьо клуб футболида жами 20 та баҳсда майдонга тушди ва 2 та гол киритиб, яна шунча голли узатмани амалга оширди. Ёзда футболчи эркин агентга айланади. Илгарироқ у ПСЖ билан шартномани узайтиришдан бош тортган эди.