МЮ раҳбарлари Лингард билан шартномани узайтиришмоқчи

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби Жесси Лингардга янги шартнома тайёрламоқда. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Лингард ўзининг  олдинги шартномасини 2017 йилда имзолаган эди ва унинг маоши ҳозирда ҳафтасига 75 минг фунт (85 минг евро)ни ташкил этади.

Хабарда айтилишича, клуб раҳбарияти унинг маошини ҳафтасига 150 минг  фунт (170 минг евро)га қадар оширишга тайёрлар.

Маълумот учун, ўтган мавсум Жесси АПЛда 33 баҳсда иштирок этди ва 8 та гол киритиб,  5 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!