МЮ "Реал" етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Жуд Беллингемни ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Бу "El Nacional" нашри маълум қилди. 

Манба маълумотига кўра, "қизил иблислар" ёзги трансфер ойнасида хавбекни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Инглиз клуби 22 ёшли футболчи учун 150 миллион евродан воз кечишга тайёр. 

Жуднинг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 140 миллион еврони ташкил этади. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. 

Маълумот учун, Беллингем 2023 йилдан бери "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида ярим ҳимоячи 128 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 44 та гол ва 32 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!