Асосий мазмунга ўтиш

МЮ "Реал" кўзлаётган футболчини илиб кетмоқчи

Уни АПЛга чорлашмоқда.

"Манчестер Юнайтед" клуби "Аякс" ярим ҳимоячиси Данни ван де Бекни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “қизил иблислар” 22 ёшли голландиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Бироқ, бу уларга осон кечмаслиги аниқ. Чунки, ван де Бекка “Реал” ҳам ашаддий даъвогар ҳисобланади.

“Аякс” эса ван де Бекни яна бир мавсум ўзида сақлаб қолишни режалаштирмоқда. У жорий мавсум 37 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ