МЮ "Реал Мадрид" футболчисини Каземирога ўринбосар сифатида кўрмоқда
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени "Манчестер Юнайтед"нинг диққат марказида турибди. Бу ҳақда "The Telegraph" хабар берди.
Манбага кўра, манчестерликлар жамоаси Каземиро мавсум якунида клубни тарк этиши кутилаётгани сабабли, унинг ўрнига юқори савияли таянч ярим ҳимоячи қидирмоқда.
26 ёшли Тчуаменининг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Унинг трансфери мадридликлар ёзда янги ярим ҳимоячи харид қилиши ва молиявий мувозанатни сақлаш учун айрим футболчиларни сотишига боғлиқ бўлиши мумкин.
Жорий мавсумда Тчуамени Ла Лига доирасида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Фикрлар