МЮ Рэшфорднинг маошини 4 карра оширмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Маркус Рэшфордни сақлаб қолмоқчи ва уни ҳар қандай маблағ эвазига сотмоқчи эмас.

Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” бунинг учун 21 ёшли англиялик футболчининг маошини 4 карра оширишга тайёр. Таъкидлаш керакки, унинг айни дамдаги маоши 4,5 млн еврони ташкил этади. Агар, Рэшфорд янги келишувни имзоласа, унинг маоши 18 млн еврога етади ва у Алексис Санчесдан сўнг МЮнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.

Маълумот учун, Рэшфорд жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида 5та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 15та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!