МЮ Роналду ўрнига унинг ватандошини олиб келади

"Манчестер Юнайтед" январь ойида Криштиану Роналду ўрнига "Атлетико" футболчиси Жоау Фелишни сотиб олиши мумкин, дея хабар бермоқда "Deportes Cuatro" нашри.

Аввалроқ, 22 ёшли вингер Испания грандини тарк этиши мумкинлиги ҳақида ҳабарлар тарқалган эди. Айни вақтда Роналду ҳамда "қизил иблислар" устози Эрик тен Хаг ўртасида келишмовчиликлар мавжуд. Португалиялик қишда ёки катта эҳтимол билан 2023 йилнинг ёзида Манчестер клубини тарк этади. 

Фелиш Ушбу мавсус барча чемпионатларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 асисст амалга оширди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!