МЮ Роналдуга алоқага чиқди. Бу трансферни ким ҳал қилади?

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бир пайтлар жамоада порлаган Криштиану Роналдуни яна ортга қайтаришга қарор қилди.

Аввалроқ, “Ювентус” молиявий шароитини ўнглаш мақсадида келаси йили ёзда Криштиану Роналдуни трансферга қўйиши ҳақида хабар чиқа бошлаганидан кейин португалиялик ҳужумчига гранд клублардан таклифлар бўлмоқда.

Маълумотларга қараганда, Манчестер клуби мутасаддилари Криштиану билан боғланиб, уни жамоага қайтишга чақирган. Роналдунинг ўзи бу таклифни пухта ўрганиб чиқиш учун вақт сўраган. “Ювентус”  раҳбарлари португалиялик юлдуз кетиш ҳақида бир қарорга келса, инглизларнинг шартномасини қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

Криштиану Роналду 2003-2009 йилларда “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган. У сэр Алекс Фергюсон қўл остида Англия премьер-лигасида 196 та учрашувда 84 та гол урган.

Роналдунинг “Юве”даги ўрнини Неймар эгаллайдими?

Роналду мухлислари учун муҳим хабар

Роналдуга янги жамоа топилдими?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)