МЮ Санчо билан аллақачон келишиб олган. Муаммо "Боруссия"да

"Боруссия" Дортмунд вингери Жейдон Санчо ёрқин келажак сари қадам ташламоқда.

Немис клуби сафидаги 3 йиллик фаолиятидан кейин яхши таассуротлар билан жамоани тарк этмоқчилигини айтган Жейдонни "арилар" қўйиб юбормоқчи эмас. Ҳатто, инглиз вундеркинди манкунияликлар билан оғзаки келишувга эришган бўлса-да, амалдаги жамоаси уни 120 млн евродан камига сотиш нияти йўқ.

Бу кетишда "қизил иблислар"нинг Санчога бўлган қизиқиши сўниши ва эътиборини бошқа футболчига қаратиши мумкин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!