МЮ собиқ футболчиси Класс 92 эгалик қилувчи клуб билан шартнома имзолади

Англияда савия бўйича тўртинчи дивизон ҳисобланадиган Лига-2 вакили "Солфрод Сити" "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Даррон Гибсон билан шартнома имзолади.

Клуб расмий матбуоти хабарига кўра, томонлар жорий мавсум сўнггигагча мўлжалланган келишувга имзо чекишган.

32 ёшли бу вақтгача "қизил иблислар"дан ташқари "Эвертон", "Антверпен", "Вулверхэмптон", "Сандерленд" ва "Уиган" клублари шарафини ҳимоя қилган. Жорий мавсумда эса у эркин агент мақомида эди.

Эслатиб ўтамиз, "Солфрод Сити"га "Манчестер Юнайтед" афсоналари Райан Гиггз, Пол Скоулз, ака-ука Невиллар ва Девид Бэкхем эгалик қилишади.