МЮ собиқ футболчиси мусиқий альбом чиқаришни режалаштирмоқда

  • 15 октябрь, 2023, 17:00
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Эрик Кантона 20 октярбь куни ўз мусиқий альбомини чиқаришни режалаштирмоқда. 

Тўплам "I'll Make My Own Heaven" ("Ўз жаннатимни яратаман"), деб номланади. Мусиқачининг гастроль сафари шу ойнинг ўзидаёқ бошланади. У Манчестер, Лондон ва Дублинга боришни режалаштирмоқда. 

Собиқ футболчи ушбу альбом борасида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди: 

"Мен учун мусиқа яратиш ҳаёт тарзидир. Фақатгина менинг ҳаётим уни ёзишга олиб келиши мумкин. Нега энди йиллар ўтганидан кейин бошладим? Илгари менинг вақтим йўқ эди", - деди МЮ собиқ футболчиси. 


Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!