МЮ собиқ сардори Роналдиньо ортидан бориши мумкин
"Манчестер Юнайтед" собиқ сардори Антони Валенсия фаолиятини Мексикада давом эттириши мумкин. Қайд этилишича, 35 ёшли хавбек учун Роналдиньонинг собиқ клуби "Керетаро" қизиқиш билдирмоқда.
"Қизил иблислар" сафида 2009 йилдан 2018 йилгача тўп сурган эквадорлик футболчи сўнгги мавсумда жамоа сардори бўлган эди.
Ўтган мавсум якунида "ЛДУ Кито" клубини тарк этган Валенсия айни дамда эркин агент мақомида. "Керетаро" клуби эса, Мексика чемпионатида 17-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар