МЮ сўнгги 56 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди

Айни дамда “Манчестер Юнайтед” АПЛнинг сўнгги 38-тури доирасида ўз майдонида “Кардифф”ни қабул қиляпти ва биринчи бўлимдан сўнг 1:0 ҳисобида имкониятни бой бермоқда.

“Қизил иблислар” шу тариқа жорий мавсум премьер-лига доирасида “Олд Траффорд”да ўтказилган 19та ўйиндан 17тасида дарвозасидан гол ўтказиб юборишди ва бор йўғи 2тасида ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди.

Gracenote нашри тарқатган хабарга кўра бу МЮ 1962/63 йилги мавсумдан буён “Манчестер Юнайтед”нинг бу борадаги энг ёмон натижаси бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!