МЮ Сульшер учун
Ads

“Манчестер Юнайтед” ўзининг янги бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер учун унинг собиқ жамоаси “Мольде”га қанча пул бергани маълум бўлди.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар 45 ёшли мутахассис билан мавсум якунигача шартнома имзолаш учун норвегияликларга 500 минг фунтдан камроқ маблағ тўлаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ Сульшер учун “Мольде”га 1,8 млн евро тўлагани, агар у кейинги мавсумда ҳам “Олд Траффорд”да қолса бунинг учун 7,2 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.