МЮ Сульшерни ишдан олишга шошилмоқчи эмас

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд жамоа бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшернинг "қизил иблислар" бошқарувидаги келажаги бўйича фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоа дам олиш кунлари керакли натижани қўлга киритиши шарт эди, шунингдек, йигитлар ва бош мураббий ўйинни босим билан бошлашди, бироқ улар ўз ишини муносиб бажарди.

Очиғи, матбуот Сульшерга ҳурматсизлик қилмоқда. Ҳамма клуб раҳбарияти Почеттино билан музокара ўтказаётгани ҳақида ёзмоқда, бироқ жуда ишончли манба, буларнинг барчасини рад этди", - дея Goal.com нашри Фердинанднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!