МЮ супер футболчи учун 80 миллион евро таклиф қилди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Калиду Кулибали учун “Наполи”га 80 миллион евро таклиф қилди.

Бироқ, италияликлар бу таклифни қабул қилганича йўқ. Ёзги трансферлар вақтида 200 миллион евро ишлашни мақсад қилган “Наполи” асосий юлдузини 100 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Кулибали жорий мавсумда 21 та учрашувда майдонга тушди. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!