МЮ тез орада ҳужумчи трансферини эълон қилади

"Аталанта" ҳужумчиси Расмус Хойлунд "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин турибди.

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг сўзларига кўра, клуб вакилларининг жума кунги йиғилишидан сўнг 20 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишув жуда тез орада амалга ошиши мумкин. 

Данияликнинг трансфер суммаси тахминан 70 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда.

Журналист Бен Жейкобсга кўра, келишув келаси ҳафта бошида ёпилиши мумкин. Музокаралар туфайли ҳужумчи "Борнмут" билан бугунги ўртоқлик ўйинида "Аталанта" захира ўриндиғида қолди.

Хойлунд ўтган мавсум А Серияда 32 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!