МЮ трансферидан "Сити" улуш олади

"Боруссия Дортмунд" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчонинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Бугун The Times муҳбири Поль Хиртс "асаларилар" ва "Манчестер Сити" ўртасида тузилган келишувга биноан, Санчонинг кейинги сотувида "шаҳарликлар" 15 фоиз улуш олиши ҳақидаги маълумотни очиқлади. Хавбекнинг МЮга трансфери Европа матбуотида тилга олинаётган 120 миллион евролик суммани ташкил қилса, унда "Сити" 20 миллион евро атрофида қўшимча даромад қилади.

Италиялик инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, англиялик футболчи манкунианликлар билан 2025 йилгача шартнома имзолайди ва клубнинг энг кўп маош олувчи футболчилар қаторига киради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!