МЮ уэльслик футболчини "Манчестер Сити"дан илиб кетди. Бу "Манчестер Юнайтед"нинг илк хариди

Англиянинг "Суонси" клуби Дэниэл Жеймс фаолиятини бошқа жамоада давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар берди. 

Манбанинг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" 21 ёшли ярим ҳимоячи МЮга ўтадиган бўлди. Манкунианликлар хавбек учун 15 миллион фунт стерлинг сарфлашди. Жеймс ёзда Манчестерга кўчиб ўтади.

Олдинроқ, хавбек учун "Манчестер Сити" ҳам қизиқиш билдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!