МЮ устози "Челси"нинг муваффақиятсизлиги ҳақида гапирди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Челси"га қарши ўйин олдидан “аристократлар”нинг муаммолари ҳақида гапирди.
“Тўғри стратегия бўлмаса, пулнинг фойдаси йўқ. Сизда жуда кўп пул бўлиши мумкин, лекин уни оқилона бошқаришингиз керак. Акс ҳолда, барча сармоялар самара бермайди”, - деди нидерландиялик мутахассис Daily Mail нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” – “Челси” учрашуви бугун, 25 май куни бўлиб ўтади. Ушбу учрашув арафасида Лондон клуби Премьер-лига турнир жадвалида бор-йўғи 12-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар