МЮ устози Рэшфорддан норози эканини айтди
Эрик тен Хагнинг айтишича, "Манчестер Юнайтед" ва Маркус Рэшфорднинг ўзи ҳам футболчининг формасидан норози.
Рэшфорд Чемпионлар лигаси доирасида "Копенгаген"га қарши беллашувда "қизил иблислар" 2:0 ҳисобида олдинда бораётган пайтда майдондан четлатилди. Натижада манкуниаликлар якунда (3:4) мағлубиятга учради.
Жорий мавсумда 26 ёшли англиялик форвард барча турнирлар доирасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
"Менимча, у ўзидан норози. Биз ҳам. Айни вақтда Маркус энг яхши ҳолатда эмас.
Мен у яна ўз формасига қайтишини биламан. Қачонки жамоа яхшироқ ўйнаса, у ҳам яхши ўйнайди ва гол уради. Мен бунга аминман", - деди нидерландиялик мутахассис.
Фикрлар