“МЮ” устози “Ростов” кийиниш хонасига кириб, Бердиевга совға берди (Видео)

TIGGO 2 PRO

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Ростов”га қарши кечган ва “қизил иблислар”ни чорак финалга олиб чиққан ўйиндан кейин рақиб кийиниш хонасига борди.

Португалиялик мутахассис у ерда “Ростов” маслаҳатчиси Қурбон Бердиевга совға берди. Моуриньонинг айтигича, Ростов-Донда кечган ўйинда унга ҳам ажойиб совға беришган.

“Ростов-Донда менга ажойиб совға қилишганди. Шунинг учун мен ҳам жавоб қайтаришим керак эди. Бердиев билан аввалдан танишмиз. “Интер”ни бошқарганимда унинг “Рубин” клуби билан ўйнаганмиз. У хушмуомала ва яхши инсон”, – деди Моуриньо.

Португалиялик мутахассис Бердиевга нима совға қилгани номаълумлигича қолди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!